Ўзбекистондаги илк тўлақонли онлайн мактаб — Leader Online қандай ишлайди? Унга кимлар «қатнайди»? Мактаб ўз фаолияти давомида қандай ютуқларга эришди? Мамлакатда онлайн таълимнинг ривожига нималар халал бермоқда? «Газета.uz» шу ҳақда Феруза Ваҳобова бошлиқ мактаб жамоаси билан суҳбатлашди.
Ўзбекистонда мактаб таълимининг фин тажрибасини татбиқ этишмоқчи. Колумнист Комил Жалилов «исталган мамлакат тажрибасини кўчириш» тақдирга таъсир қилувчи қарор эканини таъкидлайди. У икки мамлакат тизимларидаги фарқларни таҳлил этиб, бу билан боғлиқ масалаларни очиқ муҳокама қилишга чақиради.
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ота-оналардан кечирим сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар йиғилиш тафсилотларини сўзлаб берди. Уларнинг айтишича, ота-оналар билан учрашув сценарий асосида ўтган, бунда улар саҳнага чиқиб, ўз фанларини ёмон ўргатганликлари учун узр сўрашлари керак эди. «Керак бўлса йиғлашимизни айтишди», — дейди педагоглардан бири.
Президент жума кунги видеоселекторда мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 1,5 мингдан ортиқ мактаб мукаммал таъмирга муҳтож, ҳанузгача пахсадан қурилган 179 та мактаб мавжуд. «Мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳукумат қарорига кўра, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади. Шунингдек, педагогика йўналишларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг